Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита мазкур масала юзасидан махсус ахборотини тақдим этди.
«Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:
Биринчидан, ижтимоий тармоқларда «Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт» ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.
Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг «Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – «COVID-19»га қарши эмлангани бўлади», мазмунидаги интервьюсига асосланган.
Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.
Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.
Шу ўринда, юртдошларимиздан юқоридаги каби асоссиз ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
Ўз навбатида, ОАВ вакилларини аҳоли орасида турли тушунмовчилик келтириб чиқарадиган, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз!», - дейилади ахборот якунида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда Ҳажга боришни режалаштирган фуқароларнинг навбати нима бўлади?

Бу йил Ҳажга бориши режалаштирилган ўзбекистонликлар навбати кейинги йилга ўтказилди

Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж-2020 ҳақида расмий баёнот берди

Дин ишлари бўйича қўмита: Умра визаси вақтинча тўхтатилди

2018 йил учун Ҳаж зиёрати нархи белгиланди

20 февралдан “Умра-2017” зиёратчиларини кузатиш старт олади