
Давлат қабул комиссияси томонидан «Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари» тасдиқланди», дея хабар қилди Давлат тест маркази.
Унга кўра, максимал балл 280,5 балл бўлади. 3та мажбурий фан блокидан имтиҳон олинади: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 45та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади.
Таълим йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2тадан фан бор. Масалан, юриспруденция йўналишидан имтиҳон тарих ва чет тили ҳамда 3та мажбурий фандан бўлади.
Шунингдек, қабул комиссияси тест билан биргаликда ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларни ҳам тасдиқлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар