Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Садир Жапаров билан музокара ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…