23:33 / 12.03.2021
2 654

Ўзини автомобиль йўли устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлган 21 ёшли қиз қутқарилди

Ўзини автомобиль йўли устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлган 21 ёшли қиз қутқарилди
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 21 ёшли қиз ўзини автомобиль йўли устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси, тахминан, соат 03:35 да Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимларига Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласи транспорт туннели устидаги кўприк устунида номаълум аёл ҳаётини хавф остига қўймоқчилиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори ва Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари зудлик билан етиб борган ва улар томонидан кўрилган чоралар натижасида мудҳиш ҳодисанинг олдини олишга эришилган.

Қайд этилишича, 21 ёшли С.Х. хавфли жойдан туман ИИО ФМБ 3-сонли ички ишлар бўлимига ёрдам кўрсатиш учун етказилди ва шифокор томонидан кўрикдан ўтказилиб, унга психологик ёрдам кўрсатилди.

Ходимлар қизнинг онаси билан боғланиб, уни ҳодиса ҳақида хабардор қилган. Ҳозирда қизнинг онаси у билан бирга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзини автомобиль йўли устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлган 21 ёшли қиз қутқарилди

Жамият янгиликлари