13:13 / 15.03.2021
3 114

Расул Кушербаев Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат бериш талабига муносабат билдирди

Расул Кушербаев Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат бериш талабига муносабат билдирди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат бериш талабига муносабат билдирди.

Депутатнинг таъкидлашича, демократия йўлида инсон табиатига мос бўлмаган ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан бўлак ҳар нарсага чидаш мумкин.

- "Лекин эркак билан эркакнинг ўзаро эр-хотин сифатида турмуш кечириб, муносабат қилишларини ҳеч қачон қабул қилолмайман. Ва токи тирик эканмиз Ўзбекистонда бундай бемаъни ҳаракатга қонунан рухсат берилмаслигига ишонаман. Рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади.

Бир неча кундан бери айрим хориж ОАВ ва ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Ilga Europe номли бир жинсли жуфтликларни қўллаб-қувватловчи (LGBT) ва бошқа бир қатор шундай ташкилотлар Ўзбекистон қонунчилигидан бесоқолбозлик (эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши)ни тақиқловчи нормани чиқариб ташлаш ҳақида мурожаат билан чиққани муҳокама қилинмоқда.

Тўғриси, қайси бош билан (агар бўлса, албатта) ўйлашаётганини билмадим-у, бироқ мамлакат тараққиёти ва миллат генофонди учун бу қандай фожиа эканини таклиф бераётган «бир жинсчи» ташкилотлар англашаётганмикан ўзи. Тўғриси, буни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат.

Одамлар учун фойдаси тегадиган, келажак авлод фаровонлиги учун хизмат қиладиган таклифлар тиқилиб ётганда буларнинг сўраётган нарсаси ҳеч бир қолипга сиғмайдиган иш.

Агар бу инсон ҳуқуқларига зид дейишса, тупурдим бундай ҳуқуқга.

Миллат, халққа дўст одам, якуни авлодларнинг жисмонан йўқ бўлиши билан тугайдиган бундай мантиқсиз, аксилтабиий таклиф билан чиқмайди. Демак, уларнинг бизга асли ким экани ва мақсади нима эканини тушуниб олаверинг.

Яшасин эркаклар эркаклигича, аёллар аёллигича қоладиган жамият!
", - дейди Расул Кушербаев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат бериш талабига муносабат билдирди