07:58 / 16.03.2021
2 266

Тошкентдаги бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди

Тошкентдаги бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди
Пойтахт бозорлари ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу вазифа 15 март куни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг махсус йиғилиши пайтида белгиланди.

Хусусан, пойтахтнинг барча бозорлари ва савдо марказларининг кириш қисмида ушбу объектлар маъмурияти Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳолининг тиббий ниқобда бўлишини назорат қилади.

Ҳудудга кирадиганларнинг ҳарорати доимо инфрақизил термометрлар билан ўлчанади ва уларнинг қўллари антисептиклар билан дезинфекция қилинади.

Бундан ташқари, масъул идоралар ходимлари билан биргаликда бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиши йўлга қўйилади, сотувчилар тиббий ниқоблар ва қўлқопларда савдони амалга оширишлари ҳам назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз 14 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 111 та янги ҳолат аниқлангани, бу 2020 йил 24 декабрдан (112 та ҳолат) бери кузатилган энг ёмон антирекорд экани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу 111 та ҳолатнинг 93 таси Тошкент шаҳрида аниқланган. Умуман олганда, Тошкентда сўнгги бир ҳафта ичида касалланиш ҳолатлари сони кескин ошган. Шу муносабат билан шаҳарда карантин талабларига риоя қилиниши устидан назорат кучайтирилиши маълум қилинди.

Тошкентда коронавирусга чалиниш ҳолатлари асосан ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайгани айтилди. Жумладан, Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган. Тошкентдаги 117-сонли боғча эса икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқлангани боис вақтинча ёпилди.

Шу билан бирга, Тошкентда йил бошидан бери коронавирусга чалинганларнинг салкам 40 фоизи уй бекалари экани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди