
Фото: «Ўзстандарт» агентлиги
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ота-оналарни Хитойда ишлаб чиқарилган Music Lollipop ўйинчоғини сотиб олишда огоҳликка чақирди.
Маълум қилинишича, ушбу ўйинчоқ русуми Haunger бўлиб, хавф тури бўғилиш ҳисобланади. Батареяда ишлайдиган мазкур ўйинчоқ лоллипоп-ширинлиги кўринишида яратилган.
«Ўйинчоқ дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб, тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти EN 71-1 талабларига тўлақонли жавоб бермайди. Ўров-идиши блистер ойначали картон қутидан иборат», — дейилади хабарда.
Агентлик ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан «control.standart.uz» электрон манзили орқали батафсил танишиш мумкинлигини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда «Ўзстандарт» агентлиги Тошкент бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи болалар ўйинчоқлари сотилаётганлигини аниқлаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар