22:23 / 17.03.2021
1 803

«Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз» – Баҳодир Юсупалиев

«Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз» – Баҳодир Юсупалиев
Ўзбекистон фуқаролари бирор вакцинани олишга мажбур эмас. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

«Ҳар бир вакцина тегишли 3 босқичли синовлардан муваффақиятли ўтганидан сўнггина қўллашга тавсия этилади. AstraZeneca/Оксфорд вакцинаси ҳам тегишли синовлардан ўтган ва ЖССТ ҳам уни фавқулодда қўллаш бўйича тавсия қилган. Биз бир вакцинани маъқуллаб, бошқасини рад этиш фикридан йироқмиз.

Хабарингиз бор, биз фақат AstraZeneca/Оксфорд вакцинасидангина эмас, бошқа вакциналардан ҳам фойдаланишни режалаштирганмиз. ‘Спутник V’ вакцинасидан 1 миллион доза олиб келиш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинамиз ҳам бор. Шунингдек, Хитой вакцинасини олиб келиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.

Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин
», – деди Баҳодир Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, қонда тромблар пайдо бўлиши кузатилгани сабаб Европа мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатгани ҳақида эълон қилган, хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Швеция, Норвегия ва Исландия, Қирғизистон, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго, Таиланд ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

ЖССТ AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга сабаб кўрмаётганини маълум қилди. Кейинроқ AstraZeneca эмлашнинг ножўя таъсири тўғрисидаги хабарларга жавоб берди. Ўзбекистонда эса ушбу вакцинадан фойдаланиш давом этиши маълум қилинди.

Вакцина 17 март куни Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз» – Баҳодир Юсупалиев