13:13 / 18.03.2021
2 243

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди
17 март куни Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида яна 113 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 80 минг 971тани ташкил этмоқда.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда бир кунда камида 7 ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши феврал ойи ўрталаридан бери илк марта кузатилмоқда. 19 феврал куни Андижон (+3), Жиззах (+1), Наманган (+1), Сирдарё (+2), Фарғона (+3), Хоразм (+1), Тошкент вилояти (+2) ва Тошкент шаҳрида (+21) - жами 8 ҳудудда касалланиш ҳолатлари қайд этилганди.

17 март куни кун давомида Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533 (+83) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 816 нафар бемор даволанмоқда, улардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди