
Бугун прокуратура органларида узоқ йилдан бери самарали хизмат қилган Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори Олимжон Раҳмоновни 60 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали равишда нафақага кузатиш маросими ташкил этилди.
Бюронинг вилоят бошқармасида ташкил этилган тадбирда таркибий тармоқлар раҳбарлари, Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда ходимлар иштирок этди. Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Дилмурод Умаралиев Олимжон Раҳмоновга йўлланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Бюро директорининг табрикларини ўқиб эшиттирди.
Маросимда унинг хизматдаги фаолияти, эришган ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Шундан сўнг, фахрий ходимга ҳурмат-иззат кўрсатилиб, Бюронинг ва вилоят бошқармасининг қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди. Миллий қадриятларимизга кўра зарбоп тўн кийгизилди.
Тадбир давомида соҳа фахрийлари ва ходимлар сўзга чиқиб, Олимжон Раҳмоновнинг Департамент ва Бюро фаолиятидаги тажрибалари, эришган ютуқлари ва соҳа ривожи йўлидаги заҳматли меҳнати эътироф этилди.
Ўз ўрнида фахрий ходим иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ибратли йўли ҳақида сўзлаб, келгуси фаолиятга улкан муваффақиятлар тилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар