09:30 / 19.03.2021
2 076

Бухорода хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ППХ ходими 735 минг сўм жаримага тортилди

Бухорода хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ППХ ходими 735 минг сўм жаримага тортилди
Бухоронинг марказий кўчаларидан бирида 16 март куни патруль-пост хизмати ходими Nexia русумли хизмат машинасида йўл қоидасини бузгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Унда ушбу машина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан, пиёдалар ўтиш жойида тўхтаганлиги акс этган.

ЙҲХББ матбуот хизмати хабар беришича, ҳайдовчи Ш.Б.га нисбатан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг (245 минг сўм) 3 баравари — 735 минг сўм жарима жазоси белгиланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ППХ ходими 735 минг сўм жаримага тортилди