16:33 / 22.03.2021
1 746

Фарғонада «бензовоз» ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди (фото)

Фарғонада «бензовоз» ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди (фото)
Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»
Фарғона шаҳридаги марказий кўчаларнинг бирида бензин ташувчи машина («бензовоз») ҳамда Cobalt иштирокида авария содир бўлди, деб хабар беради Telegram’даги «Эхо Узбекистана» канали.

Эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, «бензовоз» йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ устига чиқиб кетган, Cobalt’нинг олд қисми эса пачоқланган.

Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»
«Mediapark томонидан келинганида светофор ўчиб-ёнмайди (таймери йўқ). Бу тарафдан келувчиларнинг барчаси ўтиб кетиш учун ‘учиб’ келади. Оҳунбобоев мавзеси томонда эса стоп-чизиқ деярли ҳалқа йўлининг кесишмасида. Озгина ҳаракатлансанг, ҳалқа йўли бўйлаб ‘учиб’ келаётганларнинг йўлини тўсиб қўясан. Мавзе томондан келаётганларга таймер қизилга қанча вақт қолганини кўрсатади ва ҳайдовчилар сариқ чироқ ёниши билан ҳаракатга тушади (бурчакдаги коллеж биноси ҳам Mediapark томондаги йўлнинг кўринишини тўсиб туради). Бу вақтда эса Mediapark томонидан келаётганлар светофор қачон яшилдан сариққа ёнишини билмайди ва сариқ чироқ ёнганида тўхтамай ўтиб кетади…

Аварияга мазкур ҳолат сабаб бўлмаган бўлса-да, бу кўплаб авариятли ҳолатларни юзага келтиради
», — деб ёзади фарғоналик ҳайдовчилардан бири.

Унинг сўзларига кўра, Оҳунбобоев мавзеси томонидан ҳаракатланганда светофорнинг қизил чироғи ёнса ҳам ўнг томонга бурилишга рухсат берилган. «Суперҳайдовчилар» эса аввалига машиналарни ўтказиб юбориб, кейин бурилиш ўрнига асосий йўлда кетаётгандек ҳаракатланади.

«ЙТҲ ходимлари авариянинг асл сабабини аниқлашига ва барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ушбу чорраҳанинг хавфсизроқ бўлишини таъминлашларига умид қиламиз», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада «бензовоз» ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди (фото)