Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Муҳтарам Президент жаноблари, азиз қардошим!
Илдизи узоқ асрларга бориб тақалувчи муштарак анъаналаримиздан бири бўлган, баҳор ва янги бошланиш суюнчисини келтирувчи, қардошлик, тинчлик, бирлик ва бирдамлик тимсоли бўлмиш Наврўз байрами муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини ва дўст, қардош Ўзбекистон халқини турк халқи ва шахсан ўз номимдан чин дилдан муборакбод этаман.
Табиат уйғониши орқали қалбларда ўзаро англашувни, мулоқотни, ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи Наврўз байрами ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам Болқонлардан тортиб Ўрта Шарққача, Анадўлудан Марказий Осиёгача бўлган кенг қамровли минтақада жўшқин равишда нишонланади.
СOVID-19 пандемияси билан боғлиқ ушбу мураккаб даврда Наврўз байрами нафақат мамлакатларимиз ва минтақамизга, балки бутун башариятга сиҳат-саломатлик, ҳаловат ва тинчлик олиб келишини тилайман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига соғлик, бахт ва муваффақият, дўст ва қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва омонлик тилаб қоламан, дейди Туркия Президенти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди