17:00 / 24.03.2021
3 103

Минг доллар порадан бош тортган ходимга 10 миллион сўм мукофот берилди

Минг доллар порадан бош тортган ходимга 10 миллион сўм мукофот берилди
Фото: Кадастр агентлиги матбуот хизмати
17 февраль куни Кадастр агентлигининг Зангиота туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Азамат Адиловга 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган. Бунинг эвазига енгил типдаги иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган ер майдонининг топографик съёмкасини тасдиқлаш сўралган.

Аммо бўлим бошлиғи пора таклиф қилаётган фуқаро тўғрисида Зангиота туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилди.

Бугун юқоридаги ташаббускор ходим Кадастр агентлигининг Тошкент вилоятидаги барча раҳбар ва ходимлар иштирокида 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Минг доллар порадан бош тортган ходимга 10 миллион сўм мукофот берилди