
Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шахар бўлими иш юритувига суднинг ҳал қилув қарорига асосан, қарздор “CHIRCHIQ QISHLOQ XO`JALIGI TEXNIKASI ZAVODI” АЖ ҳисобидан, ундирувчи ООО “СКБ-ГРУПП” (Россия) фойдасига 18 667 942 рубль ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари келиб тушган.
Бўлим давалат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “CHIRCHIQ QISHLOQ XO`JALIGI TEXNIKASI ZAVODI” АЖ ҳисобидан, Россия Федерациясининг ООО “СКБ-ГРУПП” корхонаси фойдасига 2 млрд. 643 млн. сўм миқдоридаги қарз ундирилиб, ушбу ундирилган пул маблағлари Россия рублига конвертация қилинган ҳолда, яъни 18 537 938 рубль чет эл корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар