date
views 2 715

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда
2021 йил 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ расмий хабарида маълумот берилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
32 нафари Тошкент вилоятида,
110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Таъкидлаш керакки, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистон қайд этилган кўрсаткич республиканинг 2021 йилги антирекорди ҳисобланади — бунгача Қорақалпоғистонда йилнинг энг юқори кўрсаткичи 12 март куни (4 та ҳолат) аниқланган эди.

Тошкент ва Самарқанд вилоятлари кесимида ҳам 2021 йилги антирекорд янгиланган — вилоятларда энг кўп касалланиш ҳолатлари мос равишда 24 март (20 та ҳолат) ҳамда 25 март куни (13 та ҳолат) қайд этилган эди.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.

ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Бухорода 7 киши, Қашқадарёда бир киши, Тошкент вилоятида 15 киши, Тошкент шаҳрида эса 161 киши, республика бўйича жами 184 киши COVID-19 дан тузалган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1257 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда