00:02 / 01.04.2021
2 229

Ўзбекистон Россиядан 1 млн доза «Спутник V» вакцинасини сотиб олиши кутилмоқда

Ўзбекистон Россиядан 1 млн доза «Спутник V» вакцинасини сотиб олиши кутилмоқда
Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида COVID-19’га қарши эмлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Россиядан 1 миллион доза «Спутник V» вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоламоқда.

Шунингдек, COVAX доирасида 2021 йилнинг май–июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель–июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC 2001 вакциналарини Ўзбекистонга келтириш режалаштирилганини билдирган.

Абдуҳаким Хожибоенинг айтишича, айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан яна қўшимча AstraZeneca вакцинасини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон олимлари томонидан COVID-19’га қарши биринчи вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилиб, яқин кунларда ҳайвонларда клиник олди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилганини ҳам маълум қилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси. Аҳолини ушбу вакциналар билан эмлаш бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда эмланувчи биринчи эмланишни қайси вакцина билан бошласа, иккинчисини ҳам айнан ўша вакцина билан якунлайди.

Мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 2021 йил 1 апрелдан бошланади. Эмлаш тадбирлари апрель ойида вилоятлар марказлари ва катта шаҳарларда бошланади, май ойида эса туман марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилади. Июнь ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Россиядан 1 млн доза «Спутник V» вакцинасини сотиб олиши кутилмоқда