23:21 / 01.04.2021
1 451

“ISUZU”даги 205 миллион сўмдан ортиқ товар-модий бойликлари манзилига етиб бормади

“ISUZU”даги  205 миллион сўмдан ортиқ товар-модий бойликлари манзилига етиб бормади
Божхона ходимлари томонидан мунтазам ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Н.Э. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 205 140 000 сўмлик, 278 дона парфюмерия маҳсулотлари ва 100 дона кофе маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “ISUZU”даги 205 миллион сўмдан ортиқ товар-модий бойликлари манзилига етиб бормади