2 155
Хайрулло Бозоров: Қирғиз президенти самолётдан тушибоқ Ўзбекистон билан энди мутлақо бошқача муносабатда бўламиз дебди

Бугунги видеоселектор йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам сўзга чиқди ва Риштон-Сўх йўли очилишига тўхталди.
«Бугун Риштон-Сўх йўли очилишида иштирок этдим. Аҳоли қандай хурсандчилигини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ҳамма йиғлаяпти. Одамлар неча йиллик муаммо ечилгани учун президентимизга раҳмат айтяпти.
Сўзга чиққан қирғиз губернатори ҳам «Биз жуда кўп вақтни бекорга ўтказибмиз» деди.
Губернаторнинг айтишича, Қирғиз президенти самолётдан тушибоқ ҳаммани тўплаб тайинлабди, энди Ўзбекистон билан муносабатларимиз бутунлай бошқача бўлади, ҳаммасини янгидан бошлаймиз, дебди. Қирғизистонлик қардошлар ҳам икки томонлама учрашувлардан жуда хурсанд», – деди ҳоким.
Эслатиб ўтамиз, қўшни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф билан келди. Кейинроқ 24-25 март кунлари Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз ҳукумати делегацияси ҳам Тошкентда бўлди.
Ушбу ташриф якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларни хатловдан ўтказишга келишиб олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Фарғона ҳокимлигининг «Қабуллар уйи»да қирғиз ўтови ўрнатилди

Қирғиз мулозими нега Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига қўл узатмаганини изоҳлади

Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Садир Жапаров билан музокара ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўзаро учрашувда нималарни муҳокама қилиши очиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Хайрулло Бозоров эса Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланади