17:38 / 04.04.2021
1 994

30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс қўлга олинди

30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, прокуратура органларига ишга олиб киришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Маълумотга кўра, «Носир» исмли шахс мансабдор яқинлари орқали фуқаро А.Э.ни прокуратура органларига ишга жойлаштиришини айтиб, эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ушбу пуллар ҳисобидан 5 минг долларини олдиндан бериш кераклигини айтган.

А.Э.нинг таниши И.Э. ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органларига ариза билан мурожаат қилган.

4 апрель куни мурожаат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, 2 нафар фуқаро Чилонзор туманидаги «Денов» чойхонасида И.Э.дан 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Гумондор шахслар процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс қўлга олинди