12:00 / 06.04.2021
2 177

Фарғонада сохта юз минг сўмлик купюра ясайдиган «уддабурон» ушланди

Фарғонада сохта юз минг сўмлик купюра ясайдиган «уддабурон» ушланди
Фото:«Tergov.uz»
Фарғона вилояти, Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 36 ёшли Мурод М.,га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (Қалбаки пуллар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 1 апрель куни ўтказилган тезкор-тадбирда Мурод М., шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 2 700 000 сўм эвазига 99 дона 100.000 сўмлик купюрадан иборат жами 9 900 000 сўм қийматига тенг сохта пулларни сотган вақтида ушланган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Мурод М.,нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, сохта пулларни тайёрлашда фойдаланилган бир дона “Lenovo” русумли ноутбук ва “НР” русумли рангли принтер ҳамда 5 000 сўмлик купюрадаги 200 дона жами 1 000 000 сўм сохта пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада сохта юз минг сўмлик купюра ясайдиган «уддабурон» ушланди