Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Lacetti, Matiz, Spark ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, 2021 йил 7 апрель куни соат 09:45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли самарқандлик А.И. Lacetti русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги Spark ва 24 ёшли А.К. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Шундан сўнг Lacetti бетон устунга бориб урилади. Зарбадан Matiz ағдарилиб, қаршисида турган 30 ёшли Б.Т. бошқарувидаги Isuzu русумли йўловчи автобусига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
![]()
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
ЙТҲ натижасида автобус йўловчиларига зарар етмади. Lacetti автомобили ва Spark автомобили йўловчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Сергелида Isuzu ва Matiz тўқнашуви оқибатида икки машина ҳам ёниб кетди (видео)

Тошкентда ЙПХ инспектори иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди (видео)

Тошкентда Nexia постни бузиб ўтиб, ЙПХ ходимини уриб юборди

Мирободда Spark ва Lacetti тўқнашди

Миробод туманида Lacetti ва Nexia тўқанашиб кетди