09:02 / 10.04.2021
1 856

Наманганда 24 яшар йигит бошқарувидаги Damas шимолий Фарғона каналига ғарқ бўлди (видео)

Наманганда 24 яшар йигит бошқарувидаги Damas шимолий Фарғона каналига ғарқ бўлди (видео)
Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Бураматут қишлоғида яшовчи 24 яшар Ихтиёр Абдураҳмонов бошқарувидаги Damas автомашинаси бугун, 9 апрель куни Шимолий Фарғона каналининг Кужрон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи 633-пикетида сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Эрталаб соат 7:00 лар чамасида қишлоғимиздан ҳашарчиларни далага олиб бордим. Ортга қайтмоқчи бўлиб, ўша ернинг ўзидан машинани қайтармоқчи эдим. Бирданига канал четидан тупроқ ўпирилиб, бошқарувни йўқотдим. Яхши ҳам тезда сакраб машинадан чиқиб олганим, йўқса мен ҳам сувга ғарқ бўлардим», — дейди Ихтиёр.

Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Йигит яқинларига воқеа ҳақида хабар берди, улар эса туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан боғланди. 20 дақиқа ичида етиб келган вилоят ФВ бошқармасининг махсус тезкор гуруҳи чўкиб кетган автомобилни қидиришни бошлади.

Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Damas 100 метрча нарига оқиб кетган экан. Автомобиль топилгач, бир соат вақт ичида уни қуруқликка олиб чиқишга эришилди.

Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Туман мелиорация бошқармаси вакилининг айтишича, каналдаги сувнинг ҳарорати 10 даража илиқ атрофида. Аммо оқим тезлиги унга тушган кишини карахт қилиб қўйиши мумкин. Бошқарманинг 7 нафар қутқарувчиси галма-гал сувда туриб, машинани автокраннинг металл тросларига уланишини таъминлади. Бир соат давом этган уринишлардан сўнг Damas қуруқликка чиқариб олинди.

Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
«Шу ўринда бундай фавқулодда вазиятларда бизга кўмак бераётган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси жамоасига ҳам раҳмат айтамиз. Бугун ҳам уларга тегишли автокраннинг ёрдами жуда асқатди», — дейди туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Фозилжон Хўжамбердиев.

Фото: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 24 яшар йигит бошқарувидаги Damas шимолий Фарғона каналига ғарқ бўлди (видео)