12:53 / 10.04.2021
3 117

ИИВ Термизда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс ишини «тинчитиб» юборган ИИБ фаолияти бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда

ИИВ Термизда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс ишини «тинчитиб» юборган ИИБ фаолияти бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборганини маълум қилганди. Тергов департаменти мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С. Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 ёшли С.Ч. исмли қизини олдиндан таниши бўлган 27 ёшли Б.Э. исмли йигит 2020 йилнинг январь ойида Термиз шаҳрида жойлашган рестораннинг қоровулхонасида зўрлаб, номусига текканини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизанинг 2020 йил 18 март кунги хулосасида фуқаро С.Ч.нинг баданида тан жароҳатлари ва уларнинг излари аниқланмагани, қизда геникологик органларнинг анатомик бутунлиги бузилгани, лекин ҳодиса анча олдин бўлгани сабаб бузилиш муддатини аниқлашнинг имконияти йўқлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, С.Ч.дан олинган кийимлар бўйича нисбатан суд-биологик ва суд-криминалистик экспертизалар тайинланиб, процесс иштирокчилари томонидан тақдим қилинган барча ашёвий далил тариқасида баҳоланиши мумкин бўлган нарсалар олиниб, терговга қадар текширув материалларига қўшилган.

Терговга қадар текширув жараёнида бир қатор тергов ҳаракатлари амалга оширилиб, ишга алоқадор фуқаролардан тушунтириш хатлари олинган. Бундан ташқари, мазкур ҳолат доирасида суд-психология ҳамда суд-психиатрия экспертизалари тайинланиб, хулосалари иш материалларига қўшилган.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 16 март куни фуқаро Б.Э.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмагани асоси билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Термиз шаҳар прокуратураси томонидан 5 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш учун Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга юборилган ва юритувга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти кўрсатмасига биноан масъул ходимларга нисбатан хизмат текширув тайинланган.

Ҳозирда Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан 6 апрелда судга оид қайта комиссион тиббий экспертиза тайинланиб, тўпланган ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий марказига юборилган.

«Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва унинг якунига кўра қонуний қарор қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарҳод Боқиев томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ички ишлар бўлими фаолияти ва ходимларнинг хизмат мавқейини суиистеъмол қилаётганликлари тўғрисида билдирган салбий баёнотидаги фактларни ўрганиш бўйича вазирликнинг ишчи гуруҳи томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Таъкидланишича, ўрганиш натижалари юзасидан жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ Термизда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс ишини «тинчитиб» юборган ИИБ фаолияти бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда