17:13 / 11.04.2021
4 591

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархининг кескин ошиш сабаби маълум қилинди

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархининг кескин ошиш сабаби маълум қилинди
Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорда ўсимлик ёғи нархлари кескин ошгани билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасини эълон қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган. Бунда, Санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ, республика бўйича ўсимлик ёғи талаб йилига 300 минг тоннадан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этган.

Импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатган.

Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги таъкидланган.

«Ички бозорда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш мақсадида барча мутасадди вазирлик ва идоралар биргаликда барча зарур чораларни кўрмоқда», — дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархининг кескин ошиш сабаби маълум қилинди