22:13 / 11.04.2021
1 481

Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди

Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
Фото: «Demenciya.ru»
Паркинсон касаллигининг дастлабки белгилари титроқдан анча олдин бошланади, баъзида уларни касалликдан 10 ёки 20 йил олдин пайқаш мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор Вера Пшеничникова маълум қилди.

Мутахассис меҳнат қобилиятининг пасайиши, ҳид ва уйқу бузилиши бедаво нерв касаллигининг биринчи сигналлари эканлигини айтди. Сиз ҳид билиш қобилиятингизни уйда, масалан, қаҳва ёки таниш атирларни ҳидлаб текшириб кўришингиз мумкин. Ушбу аломатлар бир неча йил давом этиши мумкин. Шундан сўнг одам елкаларида оғирликни ҳис қила бошлайди. Бундай шикоят билан у неврологга мурожаат қилади ва уни остеохондроздан даволашади.

«Бу секин-аста ривожланувчи жараён бўлиб, одамлар уни сезмайди. Аслида буларнинг ҳаммаси Паркинсон касаллигининг босқичлари бўлиб, уларни даволашни бошлаган маъқул. Чунки бу беморнинг ҳаёт сифатини узайтиради», — деди шифокор.

Пшеничникованинг таъкидлашича, касаллик фақат ирсиятга боғлиқ эмас. Уни, шунингдек, ёмон экология, носоғлом овқатланиш, семизлик ва гипертония келтириб чиқариши мумкин.

Паркинсон касаллигининг биринчи босқичи бир қўлдаги титроқ ҳисобланади. Кейинчалик у иккинчи қўлда ҳам бошланади, кейин ҳаракатлар билан боғлиқ муаммолар бошланади. Учинчи босқичда беморнинг ҳаракатланиши қийинлашади ва когнитив функциялар сезиларли даражада камаяди. Тўртинчи босқичда бемор бошқа одамларнинг кўмагига эҳтиёж сезади, бешинчисида у ётоққа ёки ногиронлар аравачасига михланиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди