Иллюстратив фото.
5 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи С.А.Мамадалиев туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилган. Унда Чортоқ туманида онаси Мамадалиева Насиба қарамоғида бўлган вояга етмаган фарзанди Асатиллаева М. шу куни эрталаб Чортоқ туман ХТБга қарашли 47-сонли умумтаълим мактабига кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган М.Асатиллаеванинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 6 апрел куни вояга етмаган М.Асатуллаеванинг жасади “Катта Наманган” канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.
Тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган М.С.Асатуллаевани 2021 йил 5 апрель куни соат 10:30да келинойиси 1999 йилда туғилган Қодиржонова Феруза Комилжон қизи мактабдан олиб чиқиб кетганлиги ва Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙ, М.Улуғбек кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган канали”га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.
Шунга кўра, фуқаро Ф.К.Қодиржонова 6 апрел куни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда