20:00 / 12.04.2021
1 783

Сайёр қабуллар фуқароларимиз манфаатига ечим бўлмоқда

Сайёр қабуллар фуқароларимиз манфаатига ечим бўлмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 08-09 апрель кунлари Бюро директорининг ўринбосари Зокиржон Холмухамедов раҳбарлигида Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Денов туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур сайёр қабуллар давомида жами 30 дан ортиқ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 13 таси масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ҳам назоратга олиниб, уларни тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиб, тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини суд қарорларини ижросини таъминлаш айниқса алимент қарздорлигини ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди.

Деновлик Акмалжон Мақсудов ҳам қабулда иштирок этиб, бир йил аввал тумандан 22 минг 500 АҚШ долларига уй сотиб олганлиги бироқ уйни сотган Тансук Шарипова ва унинг қариндошлари суд қарори бўлсада уйни бўшатиб бермаётганлигини билдирди.

Ушбу фақаронинг мурожаати назоратга олиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари тайнланди ва шу куннинг ўзида Акмалжон Мақсудовнинг ҳуқуқлари тикланиб, уй-жой эгалигига олиб берилди.

Якунда айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди. Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёр қабуллар фуқароларимиз манфаатига ечим бўлмоқда