08:56 / 14.04.2021
951

«Ёшлар дафтари»даги ёшларга деҳқончиликни бошлаш учун 2 миллион сўмгача субсидия ажратилади

«Ёшлар дафтари»даги ёшларга деҳқончиликни бошлаш учун 2 миллион сўмгача субсидия ажратилади
Ёшлар бандлигини масаласида ўтказилган йиғилишда президент ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш масаласига тўхталди.

«Тизимни йўлга қўйсак, ёшларга имконият берсак, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича натижага эришамиз. Озиқ-овқат хавфсизлиги ердан чиқади, осмондан тушмайди.

Тўғри, шакар етиштира олмаймиз. Жиззахдаги сув омборини лавлаги етиштириш учун ўрганинглар дегандим. Шакар ва ўсимлик ёғи катта муаммо, бу фақат бизда эмас, бутун дунё бўйлаб кун сайин нархи ошиб боряпти.

Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, «ёшлар дафтари»га кирган ва деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар хариди учун 2 миллион сўмгача субсидия берилади.

Ғаниев, Ҳусанов, Ҳаитов бир ҳафта муддатда субсидияга эҳтиёжи бор ёшларнинг «маҳаллабай» рўйхатини шакллантириб, маблағ ажратишни бошласин.

Ишметов икки ой муддатда субсидиялар беришнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида «электрон платформа»ни ишга туширсин ва ижросини шахсан назоратга олсин.

Вилоят, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиқлари ўзи юриб, маҳаллабай ёшлар билан учрашиб, бюрократия ва коррупциясиз субсидия ажратишга шахсан жавобгар.

Қўчқоров, Қудбиев, Ишметов ҳар ойда ёшлар тадбиркорлиги ва бандлиги масалалари бўйича ҳокимлар ва сектор раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиб, яхши ишлаганларга ойлигига 50 фоизгача устама бериш тизимини йўлга қўйсин. Ишладими, қандини урсин, пулини олсин. Қанча қийин бўлади, қанча катта пул кетади, уёғини сизлар ўйламанглар
», деди президент.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Ёшлар дафтари»даги ёшларга деҳқончиликни бошлаш учун 2 миллион сўмгача субсидия ажратилади