09:09 / 15.04.2021
2 003

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига бериладиган қарз миқдори маълум қилинди

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига бериладиган қарз миқдори маълум қилинди
Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағсиз қолганда молиявий ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар берилган эди. Ташқи миграция агентлиги турли давлатларда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қанча миқдорда қарз берилишини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси суткалик яшаш учун 100 доллар, транспорт учун 800 доллар қарз беради. АҚШда ҳам суткалик яшаш учун 100 доллар, транспорт учун эса 1000 доллар берилади.

Дунёнинг қолган давлатларида бериладиган ушбу қарз миқдори қуйидагича:
Ақтау шаҳри: 50-100 доллар;
Афғонистон: 50-250 доллар;
Афина шаҳри: 100-600 доллар;
БАА: 125-300 доллар;
Бангкок шаҳри: 70-600 доллар;
Беларусь: 65-500 доллар;
Бельгия: 150-1000 доллар;
Буюк Британия: 100-800 доллар;
Владивосток шаҳри: 50-800 доллар;
Германия: 100-600 доллар;
Гуанчжоу шаҳри: 100-700 доллар;
Дубай шаҳри: 125-300 доллар;
Екатеринбург шаҳри: 50-400 доллар;
Жидда шаҳри: 100-600 доллар;
Индонезия: 100-1000 доллар;
Испания: 100-600 доллар;
Исроил: 100-600 доллар;
Истанбул шаҳри: 100-400 доллар;
Италия: 100-600 доллар;
Корея: 100-500 доллар;
Кувайт: 100-1000 доллар;
Қирғизистон: 50-100 доллар;
Қозоғистон: 50-100 доллар;
Қозон шаҳри: 50-400 доллар;
Латвия: 100-600 доллар;
Малайзия: 70-600 доллар;
Миср: 70-800 доллар;
Мозори Шариф: 50-100 доллар;
Новосибирск шаҳри: 50-400 доллар;
Нью-Йорк шаҳри: 100-1000 доллар;
Озарбайжон: 50-400 доллар;
Олма–ота шаҳри: 50-100 доллар;
Покистон: 70-500 доллар;
Польша: 100-800 доллар;
Россия: 50-400 доллар;
Ростов-Дон шаҳри: 50-400 доллар;
Санкт-Петербург шаҳри: 50-400 доллар;
Саудия Арабистони: 100-600 доллар;
Сингапур: 125-800 доллар;
Тожикистон: 50-100 доллар;
Туркия: 100-400 доллар;
Туркманистон: 70-200 доллар;
Украина: 100-500 доллар;
Уммон: 70-600 доллар;
Франкфурт Майн шаҳри: 100-600 доллар;
Франция: 100-650 доллар;
Хитой: 100-600 доллар;
Ҳиндистон: 100-500 доллар;
Шанхай шаҳри 100-600 доллар;
Эрон: 70-400 доллар;
Япония: 150-1000 доллар.
Ўзбекистон фуқаролари молиявий ёрдам (қарз) сўраб хорижий давлатдаги элчихона ёки консулликларга мурожаат қилиши мумкин.

Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризада келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити). Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади.

Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади. Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади. Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 9465 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан 8034 нафари Россияга, 1285 нафари Қозоғистонга, 143 нафари Жанубий Кореяга (меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига), 3 нафари БААга йўл олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига бериладиган қарз миқдори маълум қилинди

Жамият янгиликлари