date
views 2 149

Тошкентда 17 ёшли бола ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди

Тошкентда 17 ёшли бола ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди
Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўсмир ўз тенгдошини пичоқлаб, жароҳат етказди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 апрель куни соат 17:30 ларда номаълум шахс Олмазор тумани Бешқўрғон-4 даҳаси 5 ва 3-уйлар орасида жойлашган 107-сонли болалар боғчаси ёнида бўла туриб, унга нотаниш бўлган 17 ёшли А.Э. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, пичоқ билан қорин қисмига бир маротаба уриб, жароҳат етказган.

Натижада А.Э. қорин олд девори, ўнг охирги қовурға остида санчилиб кесилган жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (совуқ қурол қўллаб безорилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро 17 ёшли З.Ф. содир этгани, у таниши 17 ёшли И.З. билан Ғ.О. ўзаро жанжаллашаётганида ажратиш мақсадида борган вақтида у ерда бўлган А.Э. билан жанжаллашиб қолгани аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 17 ёшли бола ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди