14:50 / 16.04.2021
1 989

Президент: «Самарқанд қачон шиддат билан ривожланади, деган савол мени кўп қийнайди»


Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган навбатдан ташқари сессияда давлат раҳбари Самарқанд янада ривожланиши зарурлигини қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман. Кўп жойларда ишладим, лекин бу вилоятда орттирган тажрибам жуда кўп қўл келади. Самарқандда ҳоким бўлиб ишлаган пайтларимни ҳамиша эслайман. У пайтлар муаммолар кўп эди, имкониятлар чекланган эди.

Вилоятда ўзгариш бўлмаяпти, десак нотўғри бўлади, ўзгаришлар ҳам бор, албатта. Лекин Самарқанд қачон шиддат билан ривожланади, қачон вилоят аҳолисининг бири икки бўлади, деган саволлар мени кўп қийнайди. Агар кимдир келиб мавжуд муаммоларимизни ҳал қилиб беради, десак адашамиз. Бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда ҳар бир давлат, ҳар бир миллат биринчи ўзи ҳақида қайғуряпти.

Бугунги мулоқот чоғида ўйлашимиз керак – Имом Бухорий мажмуасидек муқаддас жойлари бўлган Самарқандда нималар қиламиз? Президент ана шундай улуғ айём кунларида нега келди, деган саволга қандай жавоб берамиз? Биз шу улуғ айём кунларида Самарқанд учун катта режалар тузамиз. Бу ерда улуғ бобомиз Имом ал-Бухорий хотираси бор. Унинг меросини бутун мусулмон дунёсига тараннум этсак арзийди.

Бобомизга муносиб мақбаралар, масжидлар қуришни бошлаганмиз. Бу ерга келган мўмин-мусулмонларга шароит яратсак, улар ҳам буюк тарихли давлат эканимизга, шу тарихни элга, айниқса ёшларга етказишни истаётганимизга гувоҳ бўлади. Ўзимизга ҳам бу ишларимиз инсоф, диёнат, шукроналик ҳиссиётларини беради
», — деди Президент.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Самарқанд қачон шиддат билан ривожланади, деган савол мени кўп қийнайди»