00:10 / 17.04.2021
1 244

Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк машинасида ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 16 апрель куни соат 10:35 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Нуробод» МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 832-километрида фуқаро Ж.Қ.га тегишли бўлган «ЗИЛ-130» русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди