
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ер сотиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходими 2 нафар шериги билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарога фермер хўжалиги ташкил қилиши учун Хўжаобод тумани хокимиятидаги мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига ундан 128 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Қайд этилишича, терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар ўзларининг бу ёрдамлари учун муқаддам аванс сифатида 7 минг АҚШ доллари олганликлари аниқланган.
Шунингдек, олган пулларининг 70 минг АҚШ долларини Андижон вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида ишловчи танишига беришлари кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам пул олган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар