12:14 / 18.04.2021
1 805

Учтепада қалбаки 6350 долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс аниқланди


Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Тошкент шаҳри Учтепа туманида кўп миқдорда қалбаки АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.И. қалбаки валютани муомалага киритиш мақсадида, фуқаро Р.дан Сигвей номли воситани 50 АҚШ долларига сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро Ж.И. Р.дан 58 қути Orbit сақичларини сотиб олишда қалбаки 6 300 АҚШ долларини берганлиги аниқланиб, жами 6 350 қалбаки АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепада қалбаки 6350 долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс аниқланди