12:48 / 19.04.2021
1 755

Арипов ва Ортиқхўжаев Тошкентда карантин қоидалари ижросини текширди


Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ пойтахт туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган суратлардан кўриш мумкинки, бош вазир Абдулла Арипов ва пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахсан бу ишга бош-қош бўлишган.

Ишчи гуруҳ аъзолари шаҳримиздаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюриб, сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арипов ва Ортиқхўжаев Тошкентда карантин қоидалари ижросини текширди