23:43 / 22.04.2021
3 999

«Абдураҳмонов атрофида ким юрганини сезмайдими?» — Президент


Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор чоғида Самарқанд ва Андижон мисолида коррупцияга қарши курашиш сустлиги учун мутасаддиларни қаттиқ танқид қилди.


«Кўп жойларда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, йўл, сув, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида тушунмаган раҳбарлар жуда катта коррупцияга берилиб кетган. Пешона теримиз билан мана шундай оғир, шиддатли замонда, таҳликали замонда, коронавирус пандемияси пайтида иқтисодиётимизни барқарор қилиш, бир сўм пулни топиб халқимизга етказиш бўйича жуда катта ҳаракатлар қиляпмиз. 

Энди қонун устувор, жазо муқаррар бўлади. Халқимизнинг олдида узр сўраб, охирги марта сизларни огоҳлантирмоқчиман.

Қуйи бўғинларда қанча коррупция ҳолатлари бор. Мана Самарқанд вилояти ҳокими гапириб берсин... Мактабгача таълимда, тиббиётда қанча порахўрлар борлигини.

Мана, Андижонда вилоят ҳокимлигининг битта ноинсофи 128 минг доллар олган, 30 минг олган. Нима, Абдураҳмонов, хизматнинг раҳбари билмайдими? Прокурор билмайдими? Абдураҳмонов атрофида ким юрганлигини сезмайдими?

Битта одамни норози қилиб, 5 доллар олган бўлса ҳам, президент сиёсатига хиёнат дейилади», деган давлат раҳбари.

Бундан аввалроқ Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходими 2 нафар шериги билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарога фермер хўжалиги ташкил қилиши учун Хўжаобод тумани ҳокимиятидаги мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига ундан 128 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Абдураҳмонов атрофида ким юрганини сезмайдими?» — Президент