
Божхона органлари томонидан юртимизга тиббиёт буюмлари ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ тумани ҳудудида фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 212 миллион сўмлик
38 турдаги 84 662 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар