20:47 / 30.04.2021
2 944

«Мен Мамаризо Нурмуродовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман» — Шавкат Мирзиёев

«Мен Мамаризо Нурмуродовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда банк соҳасидаги коррупция масалаларига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

«Ўзсаноатқурилишбанк» ходимларидан бири катта миқдордаги талон-торожда айбланиб, ҳибсга олингани айтилди. Президент ҳар бир банк раҳбарига «нимада айбланаётганини кўриш, фарзандларини кўз олдига келтириши учун» суд жараёнида иштирок этишни таклиф қилди.

«Мен Мамаризо Нурмуродовга (Марказий банк раиси) ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман», — деди Президент.
Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров МБ раҳбари билан биргаликда бир ой ичида «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ипотекабанк»ни «коррупциядан ҳоли банкка» айлантириши кераклиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев биринчи поғона раҳбарлари ўз соҳаларидаги коррупция учун жавоб беришлари ҳақида огоҳлантирди.
«Биз барибир талон-торож қилаётганларнинг тагига етамиз. Орқага йўл йўқ. Бюджет маблағларини талон-торож қилаётганлар — сиёсатга хиёнат қилади. Коррупцияни илдизи билан қуритмас эканмиз, натижаларга эриша олмаймиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Маълумот учун, 22 апрель кунги видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев «жуда катта коррупцияга берилиб кетган» раҳбарларни охирги марта огоҳлантирган эди. Ўша йиғилишда Президент Самарқанд ва Андижон мисолида мутасаддиларни коррупцияга қарши етарлича кураш олиб борилмаётгани учун танқид қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Мен Мамаризо Нурмуродовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман» — Шавкат Мирзиёев