10:00 / 02.05.2021
2 436

МИБ Сергели туамнида 55 млн. сўмлик алимент маблағларини ундирди


ФИБ Яккасарой туманлараро судинииг 18.09.2014 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Мун Денисдан ундирувчи Пак Татьянанинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сергели туман бўлими иш юртувига 23.10.2014 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таьминлаш ва қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, ваколатли органларга сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавоб хатларга кўра қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг алимент қарзи Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига асосан ҳисобланганда жорий йилнинг май ойига қадар алимент ва моддий таъминотдан қарздорлик жами 55.121.396 сўмни сўмни ташкил этган. Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ҳамда ҳуқуқий тушунтириши натижасида қарздор ота тўғри хулоса чиқариб, бир нафар вояга етмаган фарзандига тўланиши лозим бўлган 55.121.396 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Сергели туамнида 55 млн. сўмлик алимент маблағларини ундирди