23:43 / 07.05.2021
2 731

Самарқандлик аскарнинг хотинига ёзган хати 78 йил ўтиб унинг яқинлари топилишига сабаб бўлди


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мактубда 137-СД штаб аскари бўлган Умр Ҳотамов 1910 ёки 1911 йилда Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани собиқ Тельман қишлоқ совети ҳудудида туғилгани айтилган. У ҳозирги Беларусь Республикасининг Гомель области Стрешинцкий райони Свердавичи қишлоғида 1943 йилнинг 18 ноябрида бедарак йўқолган.

Умр Ҳотамовнинг батальондаги ёзувларининг орасидан турмуш ўртоғи Жумагул Ҳотамовага ёзган хати ҳам топилган.

Шундан сўнг Паст Дарғом туман ҳокимлиги Умр Ҳотамовнинг турмуш ўртоғига ёзган хатига асосланиб, эълон берган. Натижада, ҳақиқатан ҳам урушдан қайтмаган аскарнинг турмуш ўртоғи Жумагул Ҳотамова Паст Дарғом туманида яшаб келгани, 1987 йилда вафот этгани маълум бўлган.


Умр бобо ва Жумагул момодан бир қиз – Омоной Чорёрова туғилган. Омоной Чорёрова (1942 йилда туғилган) онаси Жумагул момодан: «Қизим, сен 6 ойлик гўдаклигингда отанг урушга кетганди», деган гапни кўп бора эшитган.
Айтиш мумкинки, аскар Умр Ҳотамов изсиз, ном-нишонсиз кетмади. Унинг хоки қаерда экани, турмуш ўртоғига ёзган хати маълум бўлди. Маънан ўзи ҳам юртга қайтди.
Ҳозирги вақтда Умр бобонинг 8 нафар набираси ва кўплаб эваралари Паст Дарғом туманида яшаб келмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик аскарнинг хотинига ёзган хати 78 йил ўтиб унинг яқинлари топилишига сабаб бўлди