20:02 / 09.05.2021
2 263

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейи ҳақида


Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ғалаба боғи таркибида бўлган Шон-шараф музейидаги янги экспозиция билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, музейда 12 минг 500 дан зиёд экспонат тўпланган бўлиб, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Тарихий факт ва воқеалар замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган. Давлат раҳбарининг аввалги ташрифи чоғидаги кўрсатмалари асосида экспозициялар янада бойитилган. Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар учун алоҳида бўлимлар ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Бу ер халқ музейи бўлиши керак. Урушда қатнашган ёки етим болаларни боқиб олган инсонларнинг авлодлари билан боғланиб, боболарининг жасоратини юзага чиқариш зарур. Ҳали ўрганилмаган жуда кўп манбалар бор. Юртимиздаги ҳар бир қишлоқ, маҳалла, мактаб, умуман, жамоатчилик уларни тўплаш ва тарғиб этишда фаоллик кўрсатиши керак. Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим. Музей бунда асос, тарих билан бугунги кун ўртасида кўприк бўлиши керак», — деган Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, китоблар чоп этиш бўйича топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейи ҳақида