08:30 / 11.05.2021
1 374

Оғуфурушлар фаолияти фош этилди


Божхона органлари томонидан гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш жадал тусда давом эттирилмоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, унинг бошқарувида бўлган фуқаро Ч.А. белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, фуқаро устидаги қора рангли спорт кийимининг ўнг чўнтагида жами 3 дона полиэтилен ўрамда қора рангли, ўткир ҳидли “опий” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу автотранспорт воситаси юкхонасидаги эҳтиёт қисмлар сумкаси ичига яширилган 1 дона электрон тарози ва 1 литр сиғимли газ балон ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.
 
 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддалар соф оғирлиги 99,42 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оғуфурушлар фаолияти фош этилди