08:00 / 11.05.2021
1 767

Ғалаба боғидаги мушакбозликда пиротехниканинг бир бўлаги одамлар орасида чақнади


Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб отилган мушакбозлик вақтида бироз нохуш ҳодиса содир бўлди.
Олмазор туманининг Зиё ва Шифонур кўчалари кесишмаси яқинида отилган пиротехниканинг тўлиқ ёнмай қолган қисми ерга, одамлар орасига тушиб чақнаб кетди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ёнаётган элемент ерга қулаганидан сўнг, у ўчирилган. Жабрланганлар ва ёнғинлар йўқ», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча байрам муносабати билан Тошкентдаги Ғалаба боғида катта мушакбозлик уюштирилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғалаба боғидаги мушакбозликда пиротехниканинг бир бўлаги одамлар орасида чақнади