22:22 / 12.05.2021
1 989

Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди


Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарорларига асосан, қарздор “RAVON YO`L INVEST” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига жами 717.666.259 сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, олиб борилган ижро харакатлари натижасида ушбу қарздорликлар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, давлат ижрочилари томонидан қарздорлар “Жиззах йул қурилиш таъмирлаш” УКдан 393.335.561 сўм, “ALYANS STORY LYUKS” МЧЖдан 184.574.161 сўм ҳамда “Қурилиш таъминоти” КТИЧК ҳисобидан ундирувчи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 201.150.586 сўм солиқ қарздорликлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда ушбу йўналишдаги ундирувлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди