15:39 / 14.05.2021
1 209

Рамазон ҳайити муносабати билан одамлар устидан пул сочган йигит ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди

Рамазон ҳайити муносабати билан одамлар устидан пул сочган йигит ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди

Ижтимоий тармоқларда ургутлик йигитнинг пул сочаётгани акс этган лавҳа кўплаб юртдошларимиз орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.vСамарқанд вилояти ИИБ томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилди.

Қайд этилишича, Ургут тумани «Вағашти» маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида устиларига пул сочган.

Н.Ж. билан олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди.
Фуқаро ва унинг яқин қариндошлари билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилиб, фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Рамазон ҳайити муносабати билан одамлар устидан пул сочган йигит ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди