07:10 / 15.05.2021
4 055

«Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да» - Шавкат Мирзиёев


Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани «Тепақўрғон» маҳалласига ташрифи давомида ўйингоҳда ўйнаётган болалар ва сут маҳсулотлари сотувчиси билан суҳбат қилди.
«Ҳамма қилаётган шароитларимиз сизларни соғлом, бақувват, илмли, ўқимишли бўлишларинг учун қилиняпти. Бир дақиқа ҳам вақтларинг китобсиз ўтмаса, эртага мана шу ватанимизга садоқатли, ватанимизга керакли мутахассислар бўлиб вояга етасизлар. Мани номимдан ота-онангизга, ака-укангизга салом деб қўйинглар», — деди Президент болалар билан суҳбатда.

Шундан сўнг Президент сут маҳсулотлари дўкони сотувчиси билан ҳам суҳбатлашди.

Президентнинг маҳсулотлар сотилмасдан тургани ҳақидаги саволига сотувчи маҳсулотлар, асосан, кам муддат сақланиши, ҳар куни янги маҳсулотлар келиниши билан жавоб қайтарди.
«Ҳозир маҳсулотларни сизга соттирмаган-да, Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да», — деди Президент кулиб.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да» - Шавкат Мирзиёев