20:46 / 17.05.2021
3 415

«Беспредел ГАИ»га чора кўрилди


Ижтимоий тармоқда «Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Хизмат текшируви якунига кўра:
Фуқаролар билан мулоқот жараёнида, хушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг «Муомала маданияти» ва «Одоб-аҳлоқ қоидалари» тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом Устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга «Ҳайфсан», йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга «Танбеҳ» интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилиши белгиланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Беспредел ГАИ»га чора кўрилди