Андижон вилояти Асака туманида икки аёлни тўнаган аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 май куни соат 13:30 ларда номаълум шахс Асака тумани «Беруний» маҳалласи ҳудудида фуқаро У.М. исмли қизга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўлидаги нархи 3 500 000 сўмлик Vivo-1915 русумли телефон ва 100 АҚШ доллари пулини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам безорилик ва ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик жиноятлари учун судланган 27 ёшли Б.Н. исмли аёл содир этганлиги аниқланган.
Шунингдек, Б.Н. муқаддам фуқаро 37 ёшли С.Д.га тегишли нархи 1 000 000 сўмлик Redmi 7 русумли телефон аппаратини куч ишлатиб, талончилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Б.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» (талончилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши доирасида Б.Н.дан жабрланувчиларга тегишли Vivo-1915 ва Redmi 7 русумли телефонлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради