12:30 / 18.05.2021
1 762

Фарғонада сув талашиб, танишини тошбўрон қилган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди


Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги боғда фуқаролар сув талашиб, ўзаро жанжаллашди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 май куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Р.Ш. ва 24 ёшли С.А. Ўзбекистон тумани Бўстон қишлоғи ҳудудидаги боғ майдонида танишлари 22 ёшли Ю.М. ва 36 ёшли Қ.Б. боғга сув қуйиб юрганлигини кўриб, уларнинг олдига келиб, сув туфайли жанжаллашиб, уларни ерда ётган тош бўлаклари билан тошбўрон қилиб, турли жароҳатлар етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жанжал вақтида Р.Ш. Ю.М.нинг юзига бир маротаба урганлиги сабабли Ю.М. ва Қ.Б. жанжал жойига телефон орқали қариндошларини чақираётганини Р.Ш. ва С.А. эшитиб қолиб, сўнг уларни тошбўрон қилганлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Ю.М. ва Қ.Б. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада сув талашиб, танишини тошбўрон қилган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди